декабр 15, 2019 12:55 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШ ҳарбийларини Афғонистондан чиқариш қарорига келган

АҚШ давлати келаси кунларда Афғонистон ҳудудларидаги ўз ҳарбий кучларининг 4 минг нафарини чиқариш лойиҳасини ижро этишни мақсад қилгани айтилади.

АҚШ давлатининг 3 масъулининг сўзларига таняниб, ЭН БИ СИ Нюс телеканалининг бугунги хабарига кўра,  Афғонистондаги  АҚШнинг 4 минг нафар ҳарбийларини чиқарилиши билан бу мамлакатда яна 9 минг нафар АҚШли ҳарбийлар қолади.

АҚШ давлат масъуллари ҳозиргача  ўз ҳарбийларини Афғонистондан чиқаришни қачон бошлаши борасида хабар бермаган, аммо  бу дастурни АҚШни Афғонистондан босқич ма босқич орқага чекинишининг бир қисми эканлигини баҳолашмоқда.

Ўтган ҳафта ҳам АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер  ҳатто Толибон билан тинчлик музокаралари борасида келиша олмганида ҳам  АҚШ ўз ҳарбийларини Афғонистондан чиқара бошлайди деб таъкидлаганди.

Эспер октябрь ойда ҳам  АҚШ давлати терроризмга қарши амалиётлар жараёнига халақит етказмасдан,   Афғонистондаги ҳарбий кучлари сонини 8 минг 600 нафарга камайтириши мумкин деб айтганди.

Ёрлиқ