АҚШ сенатида бу мамлакатнинг 738 миллиард долларлик ҳарбий бюджети қабул қилинди
(last modified Tue, 17 Dec 2019 15:58:24 GMT )
декабр 17, 2019 20:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ сенатида бу мамлакатнинг 738 миллиард долларлик ҳарбий бюджети қабул қилинди

АҚШ сенати мажлиси бу мамлакатнинг 738 миллиард доллардан иборат ҳарбий бюджетини ратификация қилди.

Ройтерз ахборт агентлигининг хабар қилишича, аксарият ўринлари республикачилар ихтиёрида бўлган АҚШ сенати кеча 76 тарафдор ва 6 қарши овоз билан бу  мамлакатнинг 2020 -чи йилдаги 738 миллиард долларлик ҳарбий бюджети лойиҳасини қабул қилди.

" Миллий мудофаа ваколати қонуни" номли бу лойиҳа бугун қонунга айланиши учун АҚШ президенти Дональд Трампга имзолаши учун топширилиши кутилмоқда.

Аксарият ўринлари демократларга тегишли бўлган АҚШ намояндалар мажлиси ҳам  ўтган ҳафта 377 тарафдор ва 48 мухолиф овозлар билан  бу мамлакат ҳарбий бюджети лойиҳасини қабул қилганди.

 " Миллий мудофаа ваколатлари қонуни" лойиҳаси АҚШ сиёсатлари ва ҳарбий бюджетини тасдиқлайди.

АҚШда 738 милиард долларлик ҳарбий бюджет лойиҳаси шу ҳолда тасдиқланганки,  Дональд Трамп ҳардоим ўз  давлатида ҳарбий харажатларни камайтиришга уринмоқда.