Трамп демократларни демократияга қарши ошкора уруш олиб боришда айблади
Кеча АҚШ президенти мамлакат намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелосига хитобан йўллаган мактубида, демократлар президентга нисбатан импичмент эълон қилиш йўли орқали АҚШда демократияга зарба беришга уринмоқдалар деб ёзди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Дональд Трамп ўз мактубида демократларни унинг ўзига нисбатан импичмент эълон қилишга уринаётгани туфайли қаттиқ танқид этиб,, менга нисбатан импичмент эълон қилиш ноқонуний бўлиб демократларга қарши уруш ҳисобланади деб иддао қилди.
Трамп ўзига нисбатан импичмент эълон қилишнинг қонуний жараёнини АҚШ демократияси ва мамлакатнинг 2016 чи йилдаги сайловга қарши ноқонуний давлат тўнтаруви эканлигини таъкидлаб, уни кескин қоралади.
АҚШ президенти, мактубида ўз ҳатти ҳаракати ва фаолиятини оқлаши билан ўзига нисбатан импичмент эълон қилиш жараёнини тўхтатилишини талаб этди.
Дональд Трамп шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбатларини оқлаб, телефон орқали бу суҳбатларни " ёмон қилиб кўрсатишган" деб айтди.
Бугун АҚШ намояндалар мажлиси Трампга нисбатан импичментэълон қилиш лойиҳаларини овозга қўяди.