Трампнинг импичменти учун овоз берилди
Кеча АҚШ намояндалар мажлиси тарихий овоз бериш жараёнида мамлакат президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳаларни ратификация қилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ намояндалар мажлиси АҚШ тарихида импичмент бўлган 3 президентга айланиши учун Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳаларини қабул қилди.
АҚШ намояндалар мажлиси 330 тарафдор овоз ва 197- та қарши овоз билан " Қудратдан суиистеъмол қилиш" айблови билан Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳаси ҳамда 198- та қарши овоз ва 229 та тарафдор овоз билан " Конгресс ўрганишларида иш бузиш" айбловига асосланган лойиҳани тасдиқлади.
Бундан олдин АҚШ намояндалар мажлиси суд қўмитаси Дональд Трампни " қудратдан суиистеъмол қилиш" ва " Конгресс ўрганишларига халақит етказиш" да айблаб иккита лойиҳани қабул этганди.
Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳалари сўнгги хулосаларни маълум этиши ва тасдиқлаши ҳамда муҳокама қилиши учун АҚШ сенатига топширилди.
АҚШ сенати эса Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳасини 2020 -чи йилнинг январида кўриб чиқиши кутилмоқда.