декабр 19, 2019 13:32 Asia/Tashkent
  • Илҳон Умар: Трамп давлати Эронга қарши дори маҳсулотларида санкция қўллагани учун жавоб бериши лозим

Кеча АҚШ конгрессидаги мусулмонлар намояндаси Илҳон Умар Твиттер саҳифасида АҚШ президенти Дональд Трамп эронликларнинг асосий ҳуқуқларига ҳужум қилиши жумладан уларни дори дармон имкониятларидан фойдланиши йўлига тўсиқлар яратгани учун жавоб бериши керак деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Илҳон Умар  Твиттердаги мурожаатида,  АҚШ намояндалар мажлисининг 17 аъзосини мамлакат Молия вазири Стивен Менучинга йўлланган мактубини тарқатди. Мазкур мактубда  намояндалар мажлиси  эронлик беморларга энг муҳим дориларни етказиб берилиши учун шароит муҳаё этилишини сўрагандилар.

АҚШ намояндалар мажлисининг 17 аъзоси жумладан, бу мажлисдаги иккита мусулмон аъзоси Илҳон Умар ва Рашида Талиб кеча АҚШ молия вазирига йўллаган мактубида  Вашингтоннинг Эронга қарши иқтисодий терроризмини қаттиқ танқид этдилар.

АҚШ намояндалар мажлисининг 17 аъзоси,  ўз мактубида,  Эрон билан инсонпарварлик маҳсулотлар алмашувини енгилшатиришни сўрадилар.

АҚШнинг Эронга қарши санкциялари хусусан фармацевтика соҳасидаги санкциялари Эрон халқи айниқса касалларни кўп муаммоларга юзмаюз этган.

Вашингтоннинг Эронга қарши иқтисодий терроризми бу мамлакат ичкарисида ва Халқаро ташкилотлар томонидан кескин қораланмоқда.

 

Ёрлиқ