декабр 19, 2019 23:21 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ОАВининг Россия қирувчи самолётлари Эрон осмонида парвоз этган деган хабари рад этилди

Россия Мудофаа вазирлиги сионистик режим ОАВларидан бирининг Россияга тегишли бомбардимончи самолётлар Эрон осмонида мушоҳада этилган деган хабарини асоссиз деб эълон этди.

РИА Новости тарқатган хабарга кўра, кеча Россия мудофаа вазирлиги  Дабко файл интернет сайтини Россиянинг Тополев- М 22 русумли қирувчи самолётлари Эрон ҳаво ҳудудларидан фойдаланган деган хабарлари асоссиз бўлиб ҳақиқатга тўғри келмайди деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, сиоинстик режимнинг Дабко -файл интернет сайти  Россиянинг узоқ масофаларга учадиган бомбардимончи самолётлари  Эрон ҳаво ҳудудларидан Суриядаги маъмуриятини амалга ошириш учун фойдаланмоқда  ва Россия давлати АҚШ ва Исроил ҳаво кучлари ўртасидаги ҳамкорликларга жавобан ушбу амалиётларни ижро этмоқда деб иддао қилганди.

Россиянинг Тополев- М 22 русумли бомбардимончи самолёти  24 тонна бомба ва ракеталарни элтиш , узоқ масофага учиш  ва радар системасидан ҳам ўтадиган қудратга эга  бўлиб, шўролар иттифоқи пайтида ишлаб чиқарилган.

Россия икки йил олдин  Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳининг махфий объектларига зарба бериш учун ушбу ҳарбий самолётдан фойдаланганди.

 

Ёрлиқ