Россияда миллий интернет лойиҳаси синовдан ўтказилди
(last modified Tue, 24 Dec 2019 08:44:01 GMT )
декабр 24, 2019 13:44 Asia/Tashkent
  • Россияда миллий интернет лойиҳаси синовдан ўтказилди

Россиянинг Алоқа ва коммуникация вазирлиги бу мамлакатда мустақил миллий интернет лойҳасини синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берди.

Ройтерз ахборот агентлигнинг хабар қилишича, кеча Россия Алоқа вазири  Алексей  Соколов  Халқаро интернет тармоғини тўхтатилгани шароитида миллий интернет вариантини кўриб чиқиш ва унинг имкониятларини синовдан ўтказиш ишлари ижро этди деб таъкидлади.

Соколов шунингдек,  Россияда миллий интернет лойиҳасини ижро этилишида  сўнгги кунларда  Халқаро интернетдан мустақил равишда унинг имкониятлари синовдан ўтказилди деб изоҳлади.

У ўз сўзларида  синовларда  давлат муассасалари, хавфсизлик хизмати, коммуникация операторлари ҳамда имейл сервислари масъуллари қатнашдилар, аммо  оддий абонентлар айни пайтда бу дастурда синовдан ўтказилмаган деб аниқлик киритди.

Жорий йилнинг март ойида Россия Думаси вакиллари Халқаро интернет тармоғи ишламай қолгани ва тўхтатилгани ҳамда киберҳужумларни олдини олиш мақсадида   фойдаланувчиларни миллий интернетга қўл топиши учун махсус бир лойиҳани ратификация қилишганди.

 

Ёрлиқ