Ҳиндистон армияси Покистонни огоҳлантирди
(last modified Wed, 01 Jan 2020 12:46:27 GMT )
Январ 01, 2020 17:46 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон армияси Покистонни огоҳлантирди

Ҳиндистон армиясининг янги қўмондони, Деҳли давлати Покистондаги қуролланган гуруҳлар базаларига ҳужум қилишни ўз ҳаққи сифатида билади деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, генерал Navarone шунингдек,  Покистон терроризмдан абзал сифатида фойдаланмоқда ва уни Ҳиндистонга қарши воситачилик урушни давом эттирмоқда деб иддао қилди.

Ҳиндистон армияси қўмондони шунингдек,  Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирнинг махсус мақомини бекор этилгани ортидан  бу минтақа хавфсизлиги яхшиланган ва зўравонликлар ҳам анча камайган деб иддао қилди.

Деҳли давлати томонидан Жому ва Кашмирга берилган мақом ва имтиёзларни бекор этилгани ортидан икки давлат ўртасида кескинликлар авж олган.

Ҳиндистон Бош вазири 5 август куни Жому ва Кашмир минтақасининг махсус мақомини бекор этилганини хабар қилди.

Ҳиндистон давлати Покистонни терроризмни ҳомийлик қилишда айбламоқда, аммо Покистон ҳардоим Деҳли давлатини ушбу иддаоларини рад этган.

 

Ёрлиқ