БМТдаги АҚШнинг собиқ элчиси: Трамп ёлғончидир
(last modified Sat, 04 Jan 2020 10:55:48 GMT )
Январ 04, 2020 15:55 Asia/Tashkent
  • БМТдаги АҚШнинг собиқ элчиси: Трамп ёлғончидир

БМТдаги АҚШнинг собиқ элчиси АҚШ президентини Халқаро арсасидаги ёлғончи бир шахс дея атади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча БМТдаги АҚШнинг собиқ элчиси Саманта Поуэр Вашингон давлатини  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказишда АҚШ ҳатти-ҳаракатини қаттиқ танқид қилиб, Трамп бутун дунёда ёлғон чи бир шахс сифатида танилган дея айтди.

Саманта Поуэр  ўз сўзларида  генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганининг бир соатидан кейин Трамп томнидан АҚШ байроғини интернетда нашр этилганига тўхталиб,  байроқ тасвирини интернет орқали тарқатиш стратегия маъносида эмас деб ёзди.

БМТдаги АҚШнинг собиқ элчичи шунингдек,  Трамп атрофини лаганбардор шахслар қамраб олгани ва у Эрон ҳавзаси мутахассисларини ўзидан узоқлаштирганини таъкидлади.

Поуэр ёзган сўзларида  Трам қарорларига ишора этиб, Трамп ҳар қандай эҳтимолларини кўриб чиқиш учун миллий хавфсизлик кенгаши таҳлилларини кўрмаганга олган деб қўшимча қилди.

АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси пелоси ҳам, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондонини террор этишдаги АҚШнинг минтақадаги террорчиларининг жиноятларидан хавотир билдириб, бундай ҳатти -ҳаракатни Вашингтоннинг минтақада урушқоқлик йўлида навбатдаги сиёсати деб баҳолашмоқда.