Трамп Эроннинг қақшатгич қасос олишидан даҳшатга тушганини яширишга уринмоқда
Кеча АҚШ президенти, Эроннинг қақшатгич қасос олишидан даҳшатга тушиши билан Эронга қарши сафсаталарини такрорлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Дональд Трамп Твиттер сҳфаисдаги янги сўзларида Эрон давлати генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ ҳаракатига аксиламал кўрсатиш мақсадида, минтақадаги АҚШ марказлари ва манфаатларига зарба берса, Вашингтон ҳам Эрон ичкарисидаги 52 объектларига зарба беради деб иддао қилди.
Якшанба куни АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелоси, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондонини террор этишдаги АҚШнинг минтақадаги террорчиларининг жиноятларидан хавотир билдириб номуносиб ва фитна солувчи ҳатти- ҳаракатлари билан минтақадаги АҚШ ҳарбий кучлари , дипломатлари ва бошқа фуқаролар жонига хавф -хатар солиш мумкин деб таъкидлади.
Пелоси шунингдек Твиттер саҳифасида бундай ҳатти -ҳаракатни Вашингтоннинг минтақада урушқоқлик йўлида навбатдаги сиёсати деб баҳолади.
Шунингдек кеча Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни АҚШ стратегиясини мағлуб этишда муҳим ва асосий рол ўйнаганига тўхталиб, генерал Сулаймонийни террор этилгани минтақада АҚШ иштирокини тугатилишининг бошланиш нуқтасидир деб айтди.