Эрон олган қасосига нисбатан Трампнинг пассив аксиламали
(last modified Thu, 09 Jan 2020 07:06:44 GMT )
Январ 09, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Эрон олган қасосига нисбатан Трампнинг пассив аксиламали

Эроннинг қасос олиш ҳужумлари хусусида ўз таъбири билан " муҳим" нутқ сўзлашга ваъда қилган АҚШ президенти ва Оқ уйнинг атмосфера яратишидан кейин у пассив бир маърузасида Эронга қарши янги санкциялар қўллаш қарорига келгани маълум этди.

Испаниянинг Эл Поис газетасининг хабар қилишича,  кеча АҚШ президенти  маҳаллий вақт билан  Ироқдаги АҚШ базасини Эрон томонидан нишонга олинганига кўрсатган аксиламалида  эронликларга қарши иддаоларини такрорлаб, қасос олиш мақсадидаги  ракета ҳужумларни аҳамиятсиз қилиб кўрсатишга уринди. У ўз сўзларида АҚШнинг ҳеч бир ҳарбийсиша зарар етказилмаган, фақат бир нечта ҳарбий бўлимналарга шикаст берилгану холос деб иддао қилди.

АҚШ президенти  ўз сўзлари давомида  иккита базанинг огоҳлантирувчи  ва тезкор системалари нишонга олинган  аммо инсонларни ҳалок бўлишини олди олинган деб иддаосини такрорлади.

Трампнинг ушбу иддаоси шу ҳолдадирки  маҳаллий манбалар  Ислом Инқилоби соқчилар корупси томонидан Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига берилган ракета зарбалари бу базаларда улкан зарар етказгани ва  талофатлар кўплигидан далолет беради.

Исломий Инқилоб соқчилар корупсидаги огҳ масъуллардан бири ракета зарбалари натижасида Ироқдаги АҚШнинг 80 террорчи ҳарбийси ҳалок бўлиб 200 нафари жароҳат олган.

Трамп ўз сўзларида  яна бир бор Эронни  ядровий қуроллга қўл топишга ҳаракат қилишда айблаб президент бўлганига қадар, Эронни ядровий қуролга эга бўлишига ижозат бермайдигани маълум этди.

Трамп иддаосини аксича,  Эрон Ислом Инқилоби раҳбари ўз сўзларида бир неча маротаба   ислом шариати нуқтаи назаридан ядровий қурол ишлаб чиқаришни "ҳаром" ва  "номумкин" бўлганига ишора этиб,  Эрон давлати ядровий  қурол ишлаб чиқариш ва уни сақлаш учун харажат қилмайди деб таъкидлаганлар.

Сиёсий экспертлар ҳам  Трампнинг Эроннинг осойишта мақсаддаги ядровий дастури борасидаги иддаоларини  Эроннинг ўч олувчи ҳатти ҳаракатига нисбатан пассив амал қилганидан оммавий афкорни чалғитишдан ўза нарса эмас деб баҳолашмоқда.

      

Ёрлиқ