Трамп иддаоси: Ироқ давлати АҚШ ҳарбийларини чиқаришни таклиф этмади
(last modified Sat, 11 Jan 2020 09:34:37 GMT )
Январ 11, 2020 14:34 Asia/Tashkent
  • Трамп иддаоси: Ироқ давлати АҚШ ҳарбийларини чиқаришни таклиф этмади

АҚШ президенти Ироқ давлат масъуллари билан хусусий музокаралар чоғида АҚШ ҳарбий кучларини бу мамлакатдан чиқариш масаласи муҳокма қилинмаганини иддао қилди.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп "Факс- нюс" ахборот каналига берган интервьюcида  ироқлик масъулларни  хусусий музокараларда АҚШ ҳарбийларини бу мамлакатдан чиқараш ниятида эмаслигини маълум этганини иддао қилиб,  АҚШ ҳарбийларини Ироқдан  олиб чиқишда муаммо йўқлигини айтди.

Шунингдек АҚШ ТИВ наттоғи Морган Уртогос ҳам Вашингон  давлати АҚШ ҳарбийларини чиқариш ўрнида Ироқ билан стратегик алоқаларга қайтишни истайди деб изоҳлади.

Бу эса шу ҳолдадирки Ироқ Бош вазири Одил Абдулмаҳдий  кеча АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео билан телефон орқали суҳбатларида  Ироқдан  АҚШ ҳарбий кучларини чиқаришга асосланган бу мамлакат парламенти қарорининг механизмини ижро этиш учун бирор намояндани таништиришини таклиф этди.

Ўтган ҳафта Ироқ масъуллари даъвати билан бу мамлакатга келган Ислом Инқилоби соқчилар корупси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондни Қосим Сулаймонийни бу мамлакатдаги АҚШ жиноячи ва террорчи ҳарбийлари томонидан террор этилгани ортидан якшанба куни Ироқ парламенти вакиллари Ироқ ҳудудларидан АҚШ ҳарбийларини чиқраиш лойиҳасини ратификация қилди. 

Ёрлиқ