Жереми Корбин ҳам эронлик генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганини қоралади
Британиянинг ишчилар партияси раҳбари Лондонда ўтказилган урушга қарши митингларда АҚШнинг эронлик машҳур генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги жиноятчиларини қаттиқ танқид қилди.
Спутник сайтининг кечанги хабарига кўра, Жереми Корбин мазкур митингларда сўзлаган нутқида, АҚШ режимини Қосим Сулаймонийни террор этишдаги жиноятларига тўхталиб, бир мамлакатни бошқа бир мамлакат шахсиятини аттайин террор этиши ноқонуний бўлиб бу мавзуни ҳеч қандай оқлаб ҳам бўлмайди деб изоҳлади.
Британия ишчилар паритяси раҳбари Эронда украиналик йўловчи самолётни қулашига ишора қилиб, Сулаймонийни террор этилгани ва украиналик самолётнинг қулаши ҳам минтақада вужудга келган хавфли ва зўравонлик фон ва шароитнинг натижасидир ва бу масала бизларни кўпроқ урушлар томон йўналтирмоқда деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.