БМТ Афғонистонда тинч аҳоли талофатини кўпайгани хусусидаги ҳисоботини маълум этди
(last modified Wed, 15 Jan 2020 11:39:28 GMT )
Январ 15, 2020 16:39 Asia/Tashkent
  • БМТ Афғонистонда тинч аҳоли талофатини кўпайгани хусусидаги ҳисоботини маълум этди

БМТнинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти яни ҳисоботида Афғонистонда АҚШ ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини тобора ортиб бораётганини эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининнг хабар қилишича, бугун тарқатган БМТнинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида шунингдек  АҚШ ҳужумларида Афғонистонда қурбон бўлган тинч аҳоли сони илк маротаба  Толибонлар ва ё террорчи гуруҳлар томонидан ўлдирилган фуқаролар сонидан ошган деб  келтирилган.

БМТнинг Осиёдаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси Патрисия Гасман ўз сўзларида  Афғонистонда урушни кенгайиб бориши билан  томонлар уруш қонунларига риоя қилишни камайтиришган ва бу масала фақат тинч аҳолига жиддий зарба етказмоқда деб аниқлик киритди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти масъуллари шунингдек 2019 чи йилда  Толибон билан музокара ўтказиш учун Афғонистоннинг барча сиёсатчилар ва партиялардаги маданий ҳуқуқ фаолларини даъват этганини хабар қилди.

Мазкур муассаса ўз ҳисоботида  дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари вазиятини 652 саҳифадан иборат ҳисоботида кўриб чиққанини эълон этди.