Самолёт ойнасидаги кичкина тешик нима учун керак? (Видео)
Самолётнинг катталиги ёки тузилишидан қатъи назар, иллюминатор яқинида ўтирганларнинг барчаси ойнанинг пастки қисмида кичик бир тешик борлигини пайқашади. Aлбатта, бу тешик нуқсон эмас, қўрқманг. Aммо барибир, нима учун деган савол туғилади?
Кичкина бўлишига қарамай, бу тешик жуда муҳим роль ўйнайди. Бу тешиксиз самолёт ойнаси синиши ёки дарз кетиши мумкин. Ахир нима учун?
Самолётнинг иллюминатори иккита ойнадан иборат: ташқи ва ички. Тешик ички ойнада жойлашган. Ушбу тешик иккала ойна орасидаги ҳаво босимини нормаллаштиради, чунки ердаги ҳаво ҳарорати самолётлар учадиган 10000 метр баландликдаги ҳароратдан катта фарқ қилади. Баландликда ҳарорат тахминан цельсий бўйича -50 даража бўлади.
Шунинг учун, самолёт кўтарилаётганда ҳарорат кескин ўзгариб, ойналар орасидаги босим кўтарилади. Aммо бу кичик тешик орқали ортиқча ҳаво ойналар орасидан чиқиб кетиши натижасида шиша ёрилиб кетмайди. Aйтганча, бу кичкина тешик туфайли ой