Путин президентнинг ҳокимият теппасида умрбод қолиши ғоясига қарши чиқди
Январ 19, 2020 11:25 Asia/Tashkent
Россия президенти бир шахс умрбод ҳокимият теппасида қолиши идеясига қарши эканлигини эълон этди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин бир шахсни Россияда чексиш раҳбар ва ё президент бўлишига ижозат бермаслигимиз лозим деб айтди.
Россия президенти ўз сўзларида бу мавзу жомеа, мамлакат ҳамда ташқи алоқаларда халқнинг хавотирланишларига чамбарчасб алоқадордир деб изоҳлади.
Владимир Путин олдинроқ мамлакат парламентида Россия конституциясини ўзгартириш хусусида сўзлаган нутқида, бир шахс фақат икки босқичда мамлакат президент бўлиши мумкин деб таъкидлаганди.
Чоршанба куни Россия президенти Михаил Мишустин мамлакатнинг янги Бош вазири этиб тайинлади.