Гуантанамо маҳбусларига қарши қийноқларни лойиҳалаштирган шахслар судда гувоҳлик беришади
АҚШ Марказий разветка бошқармасида қийноқлар айниқса сунъий чўктириш қийноқлар дустурини лойиҳалаштирган икки нафар АҚШлик психологлар, судлардан бирида гувоҳлик беришлари кутилмоқда.
Гардиан газетасининг интернет сайти кеча 20 январь куни тарқатган хабарида , АҚШда "янги тергов тактикалари" жумладан сунъий чўктириш қийноқлари дастурини тузган икки нафар АҚШлик психологлар келаси кунларда ўтказилиши кутилаётган судлардан бирида илк марта гувоҳлик беришлари кутилмоқда деб эълон этди.
Барчаси Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган 40 нафар маҳбуслар адвокатлари бу суд муҳокамаси қамалганларни қийноққа солган ва қийноқларни лойиҳалаштиргангларни ўз масъулияти ва жиноятини тан олишлари учун муҳим фурсат эканлигини таъкидлашмоқда.
Бундан ташқари бу суд муҳокамасида АҚШ Маркази разветка бошқармаси ва ФБР-федерал полицияси маҳбусларни қийноққа солишда ҳамкорлик этишганини фош қилиш мумкинлиги айтилади.
АҚШ Марказий разветка бошқармаси маҳбуслардан 39 нафари " янги тергов тактикалари" билан қийноққа солинганини тан олган. Сунъий чўктириш, маҳбусларни 76-53 сентиметр ўлчамидаги қуттиларга солиб қўйиш, маҳбусларни деворга уриш ва бўғиш маҳбусларга нисбатан фойдаланган қийноқлардан ҳисобланади.