Январ 21, 2020 18:31 Asia/Tashkent
  • Россия Эроннинг ядровий дастури хусусидаги АҚШ ёлғончилигини танқид қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг тинч йўналишидаги ядровий фаолиятлари хусусидаги АҚШ масъулларининг ёлғон ва ҳақиқатдан йироқ сўзларини қаттиқ танқид қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги  тарқатган баёниясида,  Эрон ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Браян Ҳукнинг  Эронда уранни бойитишни тақиқлаш БМТнинг меъёрларига асослангандир деган иддаоларини танқид қилар экан, уни хом хаёл ва ҳақиқни ўзгартириб кўрсатиш деб баҳолади.

Мазкур баёнияда келтирилишча, Ҳук изҳороти БМТ хавфсизлик кенгашини ядровий радиацияларни тақиқлаш битимига хилоф равишда  резолюциялар қабул қилишда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз жума куни Ҳук  берган интерьвюсида,  Эрон ҳеч қачон уранни бой этмаслиги лозим, чунки  БМТнинг меёърлари жумладан  2006  - 2007 - чи йилдаги БМТ резолюциялари бу фаолиятларга зиддир, деб иддао қилганди.

Россия ТИВ -и шунингдек  Москва  ҳам Вашингтоннинг  БМТ номи остидаги Халқаро меъёрлар сифатида  АҚШ ички эҳтиёжлари ва миллий ҳатти- ҳаракатларини таблиғ этиш мақсадидаги саъй-ҳаракатларини рад этади, чунки  ҳеч ким АҚШга бундай ваколатлар бергани йўқ деб эълон этди.

 

Ёрлиқ