АҚШ давлати Эронни NPT дан чиқишидан даҳшатга тушган
(last modified Wed, 22 Jan 2020 07:58:11 GMT )
Январ 22, 2020 12:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Эронни NPT дан чиқишидан даҳшатга тушган

Қуролсизланириш ишларидаги АҚШ давлатининг етакчи масъулларидан бири Эронни NPT -дан чиқишини режалаштирганини салбий бир мурожаат деб баҳолади.

Ройтерз ахборот агентлигнинг хабар қилишича,  кеча қуролсизлантириш ишларидаги АҚШ намояндаси Роберт Вуд Эронни  NPT дан чиқишини лойиҳалаштириш эҳтимолини салбий бир мурожаат  эканлигини айтиб, Эрон нафақат ядровий масала, балки  ракета дастурлари хусусида ҳам АҚШ билан музокара ўтказиши лозим деб иддао қилди.

 АҚШ масъулларининг ушбу иддаолари шундай бир ҳолдадирки, Эрон давлати МАГАТЕ гувоҳлиги билан Халқаро ядровий келишувдаги барча мажбуриятларига риоя қилиб келаётганига қарамай,  Вашингтон 2018 -чи йилнинг май ойида  бирёқлама равишда бу келишувдан чиқди ва Эронга қарши максимал даражадаги санкцияларни қайта тиклади.

Вашингтон давлати бундан ташқари,   Халқаро ядровий келишувни имзолаган Европанинг 3 мамлакатига  ядровий келишувдаги ихтилофларга ечим топиш механизмини фаоллаштириши учун босим ўтказа бошлади ва яқинда Европа тройксаси ушбу  механизмини яқинда йўлга қўйишди.

Душанба куни, Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Европа давлатлари Эрон делосини БМТ Хавфсизлик кенгашига топширганида, Теҳрон давлати    NPT дан чиқиш  лойиҳасини ўртага қўяди деб эълон этди.

 

Ёрлиқ