Россия давлати Пентагоннинг қўпорувчилик ҳаракатларини қоралади
Россия Мудофаа вазирлиги, тарқатган баёниясида, Пентагон-АҚШ Мудофаа вазирлигининг айрим масъуллари Суриядаги вазиятни издан чиқариб бу мамлакатдаги нотинчликни кенгайтиришга урнмоқда деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги бугунги баёниясида, Суриядаги Пентагоннинг айрим маъулларини қўпорувчилик ҳатти-ҳаракатлари вазиятини яхшиланишига ҳеч қандай ёрдам етказмайди деб таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлиги баёниясида шунингдек, Пентагон масъуллари Сурияда кескинликларни тўхтатиш масаласида ҳамкорлик қилиш пайида эмаслар деб изоҳлади.
Кеча Сурия ишларидаги БМТ Бош котиби махсус вакили Гир Педерсон Москвада Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учршаганида Сурияда хорижий ҳарбийлар хусусан АҚШнинг ноқонуний ва даъват этилмаган равишдаги иштирокига нисбатан Россия позициясини ҳимоя қилиши ва бу жараёндан хавотирда бўлганини маълум этди.
Сергей Шойгу ҳам бу учрашувда Сурия нефтини талон-тарож этиш учун АҚШ ҳатти - ҳаракатини қаттиқ танқид қилди.