Январ 28, 2020 14:12 Asia/Tashkent
  • АҚШ бутун дунёда Хитой ва Россия нуфузига қарши кураш учун саъй-ҳаракат қилмоқда

АҚШ мудофаа вазири, АҚШ ҳарбий кучлари дунё бўйлаб Россия ва Хитой таъсири таҳдидларига жавоб қайтариш учун тайёр эканлигини иддао қилди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер  Вашинтонда ўтказилган матбуот конференцияда франциялик касбдоши Флоранс Парли билан учрашганида  Пентагоннинг асли мақсади дунёда Хитой ва Россияга қарши кураш учун ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда деб айтди.

Марк Эспер шунингдек,  Франция давлатининг Африка соҳиллари минтақасида амалиётларини ҳимоя қилиш учун  Париж давлатига ваъда бермасдан бу хусусда бирор қарорга келмаганини қўшимча қилди.

Марк Эспер  матбуот конференциясида  Афғонистонда АҚШ ҳаво -кучларига тегишли самолётни уриб туширилганини тасдиқлар экан,  бу ҳодиса борасида ўрганишлар давом этаёганини баён этди.

Эслатиб ўтамиз, Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид, ўз баёниясида,  кеча Ғазни вилоятида уриб туширилган АҚШ ҳарбий самолёти бортида бу мамлакатнинг жосуслик хизмати маъуллари бўлганини қўшимча қилди. 

Ёрлиқ