Трамп унинг ҳарбий ваколатини чеклашга қаратилган конгресс қарорини танқид қилди.
АҚШ президенти унинг уруш ва ҳарбий ваколатларини чеклаш лойиҳасини ратификация қилиш учун саъй- ҳаракат қилаётган мамлакат конгресси позициясини мамлакат мудофаа системасини мураккаблаштиришдан ўзга нарса эмас деб айтди.
Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп, кеча Вашингон вақти билан Твиттер саҳифасида қилган мурожаатида вакиллар палатасининг эртанги овоз бериши билан демократлар президентни АҚШни мудофаа қилиши ҳамда Эрон каби мамлакатлар қаршисида тура олиш жараёнини янада қийинлаштирмоқда деб ёзди.
Трамп бу заминда АҚШ вакиллар палатаси раиси Ненси Пелосини айблаб, АҚШ халқини қуролли кучлар бош қўмондонларини ҳимоя қилишга чақирди.
Бугун АҚШ вакиллар палатаси иккита лойиҳани овозга қўйишлари кутилмоқда.
Лойиҳалардан бири Эрон билан эҳтимолий уруш бюджетини чеклаш мақсадидаги АҚШ мудофаа бюджетида ўзгартиришлар киритилиши айтилади.
Бошқа лойҳа эса, Ироққа қарши ҳарбий кучлардан фойдаланиш ваколатини бекор этиш учун овозга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ террорчи кучлари жорий йил 3 январида Бағдод аэропортида терроризмга қарши курашнинг илғори ва қаҳрамонлари эронлик афсонавий генерал Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашдушшаъбий ташкилоти раиси ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва уларнинг шериклари минган автомашинани учувчисиз учоқлар орқали нишонга олиб шаҳодатга етказдилар.
Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳам 8 январь куни Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасини 13 ракета билан нишонга олди.