АҚШ ва Канада томонидан Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этилди
АҚШ ва Канада давлатлари Қрим ярим ороли масаласидаги баҳслар туфайли Россияга қарши янги санкциялар қўлладилар.
Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ молия вазирлиги Вашингтон давлатини Россиянинг Қримдаги ҳатти-ҳаракатлари туфайли Россиянинг яна 8 нафар масъулларига қарши санкциялар киритганини эълон этди.
Қрим ярим ороли Бош вазири ва маҳалий парламенти раиси ҳам АҚШ санкцияларига дучор бўлган шахсиятлардандир.
АҚШ молия вазирлиги баёниясида, Москва ва Қрим ўртасида темир йўл заминасида фаолият қиладиган Гранд транспорт хизмати компанияси ва бу компания ижроий директорига қарши санкция жорий этилганини маълум этди.
АҚШ молия вазири хабарига биноан, Канада давлати ҳам Вашингтонга пайравлик қилиб, ушбу компания ва шахсиятларига санкция қўллаган.
Европа иттифоқи ҳам 2014- чи йилдан бери Қрим ярим ороли ўз ҳудудларига қўшилиб олгани сабаб Россияга қарши санкциялар қўллади.