Трамп Эронга қарши сиёсатларини давом эттиришини эълон қилди
АҚШ президенти бу мамлакат конгрессида сўзлаган нутқида ўз давлатини иқтисодий терроризм сиёсатлари ҳамда Эрон халқи қарши душманона позициясини давом эттиришини маълум этди.
ИРНА хабарига кўра, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ конгрессида, бу мамлакат умумий вазияти ҳисоботи ва йиллик изҳоротида Эрон халқига қарши иқтисодий терроризмни давом эттириш дастурини давом эттириши ва уни ҳимоя қилиб, Эронни Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларига риоя қилиши хусусидаги МАГАТЕ ҳисоботларга эътиборсизлик кўрсатиши билан Эронни ядровий қурол пайида бўлмасликка чақирди .
АҚШ президенти ўзининг 3 чи навбатдаги йиллик ҳисоботида Эрон иқтисоди Вашингтон қўллагаган санкциялар туфайли заифлашган ва бизлар уларга қисқа муддат ичида иқтисод системаларини қайта тиклашгаа ёрдам етказишимиз мумкин деб иддао қилди.
АҚШ давлати 2018 -чи йил 8 май куни Халқаро ядровий келишувдан чиқиши билан Эронга қарши душманона санкцияларини қайта тиклади.
Эрон ислом жумҳурияти ҳам АҚШ ядровий келишувидан чиқиши билан музокара столини тарк этганини таъкидлаб, Вашингтон билан музокараларини давом эттирмаслигини эълон этди.
Бошқа томондан Эрон қаршисидаги сиёсатларини мағлуб бўлгани туфайли Трамп кўп танқидларга учрамоқда.