Коронавирус қурбонлари сони 1110 нафарга етди
Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус натижасида яна 92 нафарни қурбон бўлиши билан коронавирус қурбонлари сонини 1110 нафарга етганини эълон этди.
Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бугунги маълумотларга асосан, ҳозиргача Хитойда 42 минг 500 нафар коронавирусга мубтало бўлган. Бундан олдин Хитойдаги коронавирус натижасида ҳалок бўлган шахслар сони 1 минг 18 нафар деб эълон этилганди.
Хитойдаги коронавирус натижасида ҳалок бўлганлар сонини ортиб бориши шу ҳолдадирки, яқинда бу мамлакат миллий соғлиқни сақлаш комиссияси Хитойда бу вирусга мубтало бўлган шахсларни даволаш жараёни янада кўпаймоқда.
Ўтган йилнинг декабрь охирларида Хитойда тарқала бошланган коронавирус бу мамлакатнинг турли вилоятларидан ташқари дунёнинг 24 мамлакатида ҳам қайд этилган.
АҚШ, Хитой, Швеция, Франция, Малайзия ва Филиппин мамлакатлари коронавирусда мубтало бўлган шахслар қайд этилган давлатлар сирасидандир.