Муҳаммад Мурсий ўлимида Миср президентининг роли фош этилган
(last modified Wed, 12 Feb 2020 12:44:07 GMT )
феврал 12, 2020 17:44 Asia/Tashkent
  •  Муҳаммад Мурсий ўлимида Миср президентининг роли фош этилган

Ал-жазира телеканали тарқатган ҳужжатли фильмида Миср президентини ўзини жиддий мухолифларидан бири бўлган мамлакат собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг ўлимида роли борлиги ҳақида хабар қилди.

Ал-жазира телеканали ушбу ҳужжатли фильмида,  Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиссийсий  бу мамлакат қамоқхоналарида маҳбусларни аста секин ва махфий тарзда қатл этиши билан ўз мухолифлари жумладан Муҳаммад Мурсийни ҳам нобуд қилган деб фош этди.

Ал-жазира телеканали маълумотлари  Мисрдаги сиёсий қамалганлар хусусидаги хавотирланарли масалаларни аниқлаган.

 Бу ҳисоботга келтирилишича,  Абдулфаттоҳ Ас-Сийсийнинг ҳарбий давлат тўнтарувидан кейин Миср маҳбуслари оғир шароит ва аттайин тиббий хизмат кўрсатилмаслиги туфайли вафот этмоқда.

 Ал-жазира телеканалининг хабар қилишича,  Ас-Сисий қамоқхоналари маҳбуслари қамоқхоналарининг ноинсоний ва носоғлом шароитидан шикоят қилишмоқда.

Мазкур хабарга асосан,  2017-2019 чи йиллар орасида эътиборсизлик кўрсатилгани ва ўз вақтида даволанмаган  сиёсий қамлаганлар сони  210 нафарга етган ва улардан 55 нафари вафот этишган. Фақат 2019 -чи йилда ҳам 34 нафар вафот этганлар.

 Эслатиб ўтамиз,  Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий 2013- чи йилда генерал Ас-Сисий бошчилигидаи ҳарбий давлат тўнтарувидан кейин ишдан олинди.

Мурсий 2019 -чи йилда  унинг соғлиғига нисбатан давлат масъулларининг эътиборсизлиги туфайли  зал судида инфаркт натижасида вафот этди.

  •