Сенаторлар Трампнинг ҳарбий ваколатларига қарши илк лойиҳага овоз беришди
АҚШ сенатидаги демократлар ва бир гуруҳ республикачилар Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ваколатларини чеклаш бўйича илк лойиҳани қўллаб қувватлашди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча сенатдаги демократлар ва республикачиларнинг 8 нафари АҚШ президенти Дональд Трамп таклифининг аксича Эронга қарши унинг уруш ваколатини чеклаш лойиҳасини ҳимоя қилишди.
Сенатдаги илк лойиҳа кеча 51 тарафдор ва 45 қарши овоз била қабул этилди ва бугун бу масалани овозга қўйиш якунланади.
Трамп эса ўз Твиттерида АҚШ сенатини мамлакат хавфсизлиги сабаб Эроннинг ҳарбий ваколатлари резолюциясига овоз бермаслиги муҳимдир, чунки ҳозирги вақт пассив амал қилиш мумкин эмас деб ёзди.
АҚШ президенти шунингдек, меним қўлларим боғлаб қўйилганида, Эрон яхши вазиятга эга бўлади ва бу резолюция ёмон сигналлардан далолат бермоқда деб қўшимча қилди.
Трамп Твитерида демократлар фақат республикачиларни шарманда қилиш мақсадида бу ишни ижро этмоқчи деб иддао қилди.
Эслатиб ўтамиз 30 январь куни, АҚШ вакиллар палатаси, Трамп давлатини Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини манъ қилиш хусусидаги лойиҳани ратификация қилганди.