феврал 13, 2020 19:28 Asia/Tashkent
  • Россиялик масъул суд залида ўз жонига қасд қилди

Россиянинг Жазони ижро этиш муассаси собиқ раҳбари ўзини суд залида отиб ўлдирди.

Россиянинг RBK TV телеканалининг хабар қилишича, ўзи билан суд залида қурол олиб келган жазони ижро этиш муассаси собиқ раҳбари  Виктор Свиридов ўзига нисбатан чиқарилган 3 йиллик қамоқ жазосини эшитганидан кейин  ўз жонига қасд қилди.

Свиридов адвокактининг айтишича,  у ўзи билан олиб келган аслаҳа билан ўзини отиб ўлдирган.

Мазкур хабарга асосан,  ҳозиргача айбдорни ўзи билан қандай қилиб суд залига  қурол олиб келгани маълум эмас.

Свиридов 10 миллион рубл ($150.000) миқдорида таъмагирлик қилишда айбланган.  Суд ҳукми асосида унга  3 йил қамоқ жазоси тайинлаган.

  •  

 

Ёрлиқ