Помпео Мюнхен конференциясида ҳам Эронга қарши иддаоларини такрорлади
АҚШ ТИВ раҳбари Эронга қарши позицияси давомида бу маротаба Эронга қарши асоссиз иддаоларини такрорлаш учун Мюнхен хавфсизлик конференцияси трибунасидан суиистеъмол қилишга уринди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутида ўз таъбири билан Эрон давлатини Ироқ ва Ливан ичкарисида аралашишда айблади.
Помпео АҚШ ва Европа давлатлари ўртасидаги ихтилофларга ишора қилар экан, АҚШ ва Европа давлатлари Эрон таҳдидлари хусусида қўшма позицияга эгалар аммо унга қандай шаклда кураш олиб бориш учун позициялари тактикий жиҳатдан фарқ қилади деб изоҳлади.
АҚШ ТИВ раҳбари бошқа сўзларида Эрон ва Хитой давлатлари бошқа мамлакатлар ички ишларида аралашишда айблади.
Франция ва Германия каби Европа мамлакатларининг айрим масъуллари Халқаро ядровий келишувга ўхшаган Халқаро масала қаршисида АҚШ президенти Дональд Трамп давлатини бирёқлама позициясига тўхталиб, бу заминда Атлантиканинг икки томонидаги давлатлар позицияларида ихтилофлар вужудга келганидан хавотирланишмоқда.