Жозеф Боррел Халқаро ядрови келишув қаршисида Европанинг пассив позициясини танқид қилди
ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеф Боррел Халқаро ядровий келишув қаршисидаги Европанинг пассив ҳатти -ҳаракатини танқид қилди.
Кеча ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеф Боррел Мюнхен хавфсизлик конференциясида ядровий келишувдаги мажбуриятларимизни ижро этишда муввафақ бўлмаганмиз ва Инстекс молиявий механзими ҳам ҳозиргача самарасиз қолган деб изоҳлади.
ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили ўз сўзларида, Европа нуқтаи назаридан Халқаро ядровий келишув тугаган деб таъкидлади.
Борелга кўра, Европа Иттифоқи аъзолари Халқаро бўҳронларда аралашиш учун кўпроқ саъй-ҳаракат қилиши лозим, акс ҳолда ташқи сиёсати инқирозга дучор бўлади деб эълон этди.
ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеф Боррел Европа ва Вашингтон қарашларидаги ихтилофларга тўхталиб, АҚШ илгаригидек Эронга қарши максимал даражадаги босимларни давом эттиршига уринмоқда, аммо Европа давлатлари бундай ҳатти-ҳаракатларига эга бўлмаслиги лозим деб қўшимча қилди.