Пентагоннинг янги эътирофи: Эрон ҳужумларида, АҚШнинг 110 нафар ҳарбийлари жароҳатланган
АҚШ Мудрфаа вазирлиги -Пентагон, Эрон армиясини АҚШнинг Ироқдаги Айнуласад базасига берган ракета зарбаларида бош мия чайқалишига чалинган аскарлари сонини 110 нафарга етганини тасдиқлади
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Пентагон тарқатган баёниясида АҚШнинг Ироқдаги Айнуласад базасида яна бир аскарга Traumatic Brain Injury -бош мия чайқалиши диагнози қўйилганини маълум этди.
10 феврал кун АҚШ Мудофаа вазирлиги Эрон ракета зарбаларида Айнуласад базасида жароҳат олган ва уларга бош мия чайқалиши ташхиси қўийлган аскарлари сонини 109 нафар деб эълон этганди. Шунингдек янги бир аскарига бу жароҳат диагнози қўйилганидан кейин ракета зарбаларда жароҳатланган АҚШлик ҳарбийлар сони 110 нафрага етди.
АҚШ президенти Дональд Трамп, мудофаа вазири Марк Эспер ва ТИВ раҳбари Майк Помпео олдин бу ҳужумда ҳеч ким жабрланмаган деб иддао қилди, аммо кейинроқ Вашингтон давлати бу ҳужумда жароҳат олган АҚШ ҳарбийлари сонини аста -секин эълон қила бошлади.
Айрим хабарларга асосан Эроннинг ракета зарбаларида АҚШнинг бир гуруҳ аскарлари ҳалок бўлган, аммо Вашингтон давлати бу масалани тан олмаётир.
Эслатиб ўтамиз, Ироққа меҳмон сифатида келган эронлик афсонавий генерал Қосим Сулаймонийни АҚШ томонидан номардларча террор этгилганидан кейин 8 январь куни Эрон ўч олиш мақсадида Ироқдаги бу Американинг Айнуласад ҳарбий базасига ракета зарбалар берди.