феврал 23, 2020 14:57 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳарбий қўмондони Афғонистонда ҳарбий амалиётларни тўхтатишни иддао қилди

Афғонистондаги АҚШ армияси қўмондони Толибон билан ҳужумларни камайтириш келишувнинг бир қисми сифатида Афғонстондаги АҚШ ҳарбий амалиётларини тўхтатиш қарорига келганини иддао қилди.

Вашингтон пост газетасининг хабар қилишича, кеча Скот Милер  Афғонистон ички ишлар вазири ва мудофаа вазири билан ўтказган матбуот- конференция жараёнида,  АҚШ армияси ўз мажбуриятларининг бир қисми бўлган ҳарбий амалиётлар ўтказишни тўхтатади, аммо илгаригидек  ўз ҳарбийларини ҳимоя қилишни давом эттиради деб айтди.

Афғонистонда кескинликларни камайтириш замони жума кечасидан бошлади ва бир ҳафта давом этиши кутилмоқда.

Кескинликларни камайтиришнинг 7- чи кунида АҚШ ва Толибон гуруҳи ўртасида урушни тўхтатиш келишувини имзолашиши айтилади.

АҚШ ҳарбий қўмондонининг изҳороти шу ҳолдадирки,  4 йил олдин Кобул-Вашингтон ўртасида хавфсизлик келишувни имзоланганидан кейин    АҚШ давлати  Афғонистоннинг тнч аҳоли яшайдиган минтақаларга ҳужум қилишни тўхтатишга ваъда қилганди, аммо келишувдан кейин америкалик ҳарбийлар  юзлаб маротаба Афғонистоннинг тинч аҳоли яшайдиган минтақаларга ҳужум қилган ва бу ҳужумларда юзлаб афғонистонликлар қурбон бўлиб , яна юзлаб нафари жароҳат олган.

 

Ёрлиқ