Хитой президенти коронавирусни бу мамлакатдаги энг буюк бўҳрон эканлигини таъкидлади
Хитой президенти ўз сўзларида Хитой давлати таъсис этилган 1949 чи йилдан бери соғлиқни сақлаш масаласида коронавирусга ўхшаган бўҳронга дучор бўлмаганини айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Си Цзинпин бу мамлакатнинг етакчи давлат масъуллари билан учрашганида коронавирусни буюк бир бўҳрон ҳамда Хитой учун синов эканлигига тўхталиб, коронавирус хасталиги, Пекинни келажакда бунга ўхшаган муаммолар ва бўҳронларга қарши кураш олиб бориши учун тажриба ва синов бўлди деб қўшимча қилди.
Хитой президенти ушбу хавфли вирусни тарқалиши ва юқишига қарши аксиламал кўрсатишдаги камчиликларни ҳам тан олиб, коронавирусдан ҳосил бўладиган барча муаммолар билан бир пайтда, бу муаммо хусусида ҳоким партия аниқ хулосалар чиқарган ва унга қарши курашда кўриб чиқилган чоралар ҳам таъсирчан ва ва самарали бўлган деб таъкидлади.
У ўз сўзларида коронавируснинг олди олинади ва Хитой иқтисод системаси одий вазиятига қайтади деб ишонтирди.
Си Цзинпин ўз сўзларида иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ривожланишга қаратилган Хитой сиёсати ва ҳатти-ҳаракати ҳеч қачон тўхтатилмайди деб аниқлик кириттди.
Шунигдек Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан яна 150 нафарини вафот этгани билан бу вирусдан қурбон бўлганлар сони 2592 нафарга етганини эълон этди.