Грузияда АҚШнинг биологик қуроллар лабораторияси борлиги фош этилди
Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарида, АҚШ мудофаа вазирлигини Грузия ва Россия билан чегаралари яқинида биологик қуроллар лаборариясини қурганини фош этди.
Кеча Россия Мудофаа вазирлиги махсус бир гууҳ томонидан биологик қурол яратишга тегишли делоларни кўриб чиқилишидан кейин АҚШ давлатини инсонларни ўлдириш ва турли хасталикларни тарқатиш мақсадида турли вирусларни вужудга келтириш учун Грузияда биологик қуроллар лабораторияси фаолият қилаётганини аниқлаганини эълон этди.
Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, АҚШ давлати Россия чегаралари яқинида биологик қурол яратиш учун россиялик айрим фуқароларидан 300 лабораториясида намуна олганини фош қилди.
Россия давлати АҚШ томонидан Грузия ҳудудларида биологик қурол учун қурилган лабораторияларни инсон ҳуқуқларини паймол этиш ҳамда Москва ва Пекин давлатлари учун жиддий таҳдид эканлигини маълум этган.
Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек Россия чегаралари яқинида АҚШ томонидан биологик қуролларни ишлаб чиқариш учун лабораториялар қурилгани нафақат грузияликларга жиддий хавф хатардир балки Россия билан қўшни бўлган барча мамлакатларга ҳам таҳдид ҳисобланади де қўшимча қилди.
10 йил олдин Россиянинг Грузия билан чегаралари ва Хитойда тарқалган "Африка вабоси " ҳам АҚШ лабораторияларидан келиб чиққани айтилади.
Россиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига асосан, АҚШнинг биологик ҳужумлари Россиянинг турли соҳаларига билвосита ва бевосита 55 миллиард доллар зарар етказган.