Трамп АҚШда коронавирусни кенг тарқалишини оқлашга уринди
(last modified Tue, 10 Mar 2020 08:05:55 GMT )
март 10, 2020 13:05 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШда коронавирусни кенг тарқалишини оқлашга уринди

АҚШ президенти Оқ уй давлатини коронавирусга қарши курашдаги пассив ҳаракатларига нисбатан танқидларни ошганига кўрсатган аксиламалида, йилида ўн минглаб АҚШликлар грипдан вафот этади ва ҳеч бир муассаса фаолияти ҳам тўхтатилмайди деб иддао қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, коронавирусга қарши курашга эътиборсизлик кўрсатиши ва пассив амал қилиши туфайли танқидлар ва даҳанаки ҳужумларга учраган Доналдьд Трамп кеча яна бир бор  АҚШда грип натижасида ўлим ҳолатларини кўпайганига тўхталиб,  ҳал йилги грипга қараганда коронавирусдан ўлим ҳолатлари анча камроқдир деб айтди.

Трамп шунингдек, коронавирусни тарқатилишини олдини олиш учун умумий марказларни фаолиятини тўхтатишни эълон этганига ҳам ишора этди.

АҚШ президенти ўз сўзларида  ўтган йили 37 минг АҚШлик оддий грипдан вафот этган ва ҳар йили ўртача ҳисоб билан 27 мингдан 70 минг нафар фуқаролар бу касалликдан ўлим ҳолатлари қайд этилади аммо ҳеч бир марказ ва муассаса фаолияти тўхтатилмайди ва ҳаёт ва иқтисод жараёни давом этади деб қўшимча қилди.

Дональд Трамп  коронавируснинг салбий таъсирини камайтириш учун  бу вирусни ўта аҳамиятсиз бир масала қили кўрсатишга уринмоқда.

Сўнгги маълумотларга асосан,  АҚШда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 708 нафарга етиб, улардан 27 нафари вафот этган. 

 

Ёрлиқ