Коронавиурс туфайли Нью-йорк яқинида АҚШ миллий гвардияси кучлари жойлаштирилди
АҚШда коронавирусни тарқала бошлангани билан бир вақтда, бу мамлакат милилй гвардияси кучлари Нью-йорк шаҳри атофида жойлаштирилган.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ давлат масъуллари коронавируснинг асосий ўчоғига айланган Нью-йорк шаҳри шимолидаги Ню-Рочел кичик шаҳарчасида карантин жорий этиб бу минтақага бориб келишни чеклаб қўйиш қарорига келдилар.
АҚШнинг 35 вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган ва сўнгги маълумотларга асосан бу мамлакатда 1329 нафар коронавиурс инфекциясини юқтириб олган ва улардан 38 нафар вафот этган.
Будан ташқари АҚШ президенти Дональд Трамп Европадан келган мусофирларни АҚШда коронавирусни пайдо бўлишига сабаб бўлганини таъкидлаб, келаси ой Британиядан ташқари бошқа барча европалик давлатлар ва фуқаролар АҚШга киритилмайди деб таъкидлади.
Шу ҳолда АҚШда коронавирус тарқалиши шу даражага етганки, АҚШ президентлик сайловларида пешқадамлик қилаётган демократик партияси номзодлари Жо Байден ва Берни Сандерз ҳам коронавирус инфекцияси хавфи сабаб 11 март куни ўтказалиши кутилган сайлов олди йиғилишларини бекор этмоқчи бўлганини маълум этганлар.