Помпео АҚШга қарши чиққан давлатларни инсон ҳуқуқларини бузишда айбламоқда
(last modified Thu, 12 Mar 2020 09:43:18 GMT )
март 12, 2020 14:43 Asia/Tashkent
  • Помпео АҚШга қарши чиққан давлатларни инсон ҳуқуқларини бузишда айбламоқда

Эрон халқига қарши иқтисодий терроризм ричагидан фойдаланиб турли жиноятлар содир этиб келаётган АҚШ давлати, бу маротаба Хитой, Эрон, Венесуэлла ва Куба давлатларини инсон ҳуқуқларини бузишда айблади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  бугун Майк Помпео ўз таъбири билан инсон ҳуқуқлари борасидаги йиллик ҳисоботида  шу йил ҳам инсон ҳуқуқлари мавзуси диққат билан кўриб чиқишимиз зарур бўлган асосий масаладир.  Ҳеч бир масала ва нарса инсоний каромат ва шон- шарафидан устунроқ ва муҳимроқ эмас деб айтди.

Помпео шунингдек  Хитой, Венесуэлла ва Куба, айниқса Эронда инсон ҳуқуқларини хатарли даражада бузилишига шоҳид бўлмоқдамиз деб иддао қилди.

АҚШ ТИВ раҳбари  Венесуэлладаги режимни алмаштиришда Вашингтон сиёсатларини яроқсизлиги ва мағлуб  бўлганини хаспўшлаш учун Николас Мадуронинг қонуний давлатини инсон ҳуқуқларини бузишда айблади ва  Венесуэлла давлати қаршисида турганлар ёнида қоламиз деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз,  АҚШ давлатини терроризмни ҳимоя қилиши, бошқа мамлакатлар ички ишларида аралашиши,  мамлакатларга қарши санкция қўллаши, мустақил давлатларига қарши босимлар ўтазиш,  ўз иттифоқчилари айниқса Ол сауд ва  сионистик режимлари томонидан инсон ҳуқуқларини кенг- қамровли даражада бузилиши, сионистик режимни  фаластинликларга қарши сиоинстик режим содир этаётган жиноятларни қўллаб- қувватлашиши,  Халқаро миқёсидаги АҚШ томонидан инсон ҳуқуқларини бузилишининг яққол намуналаридандир.

Ёрлиқ