Италияда коронавирус натижасида вафот этганлар сони 2 мингдан ошди
(last modified Tue, 17 Mar 2020 10:10:15 GMT )
март 17, 2020 15:10 Asia/Tashkent
  • Италияда коронавирус натижасида вафот этганлар сони 2 мингдан ошди

Кеча Италия давлати бир сутка ичиада коронавирус туфайли бу мамлакатда 394 нафарни вафот этиши билан бу вирус қурбонлар сонини 2 минг 158 нафарга етганини эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Италия давлати коронавирус пайдо бўлишидан бери бу мамлакатда вирусдан вафот этганлар, даволанганлар ва мубталоларнинг барча сонини 27 минг 980 нафарга етганини тасдиқлаган.

Италия коронавирус тез суръат билан тарқалаётган мамлакатлардан биридир ва бу вирусга қарши кураш учун Италияда қаттиқ чоралар кўриб чиқилмоқда.

Испанияда эса  коронавирусдан вафот этганлар сонини 342 нафарга ва мубталолар сони 9942 кишига етди.

Шанба куни Испания давлати раиси Педро Санчес ҳам мамлакатда 15 кунлик фавқулодда ҳолат эълон этилганини маълум қилди.

Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам энди Европа коронавируснинг янги ўчоғига айланганини эълон этди.

Ёрлиқ