АҚШ Эроннинг ядровий олимларига қарши санкция қўллади
(last modified Thu, 19 Mar 2020 09:29:58 GMT )
март 19, 2020 14:29 Asia/Tashkent
  • АҚШ Эроннинг ядровий олимларига қарши санкция қўллади

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ислом жумҳуриятини осойишта мақсаддаги ядровий фаолиятларига қарши бирёқлама ҳатти- ҳаракатларида яна 5 нафар эронлик олимлар номини санкциялар қўллаган шахслар рўйхатига киритди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча АҚШ ТИВ-и тарқатган баёниясида,  Эрон ядровий фаолиятлари делосига тегишли саволлар илгаригидек боқи қолган деб иддао қилди.

Вашингтоннинг ушбу иддаоси шу ҳолдадирки,  МАГАТЕ олдинроқ  АҚШ ишора этган Эроннинг ядровий делоси ёпилганди.

 АҚШ ТИВ-и ўз баёниясида,  Вашингтон давлатини Халқаро келишувлар жумладан ядровий келишувдан чиққанига ишора этмай, асоссиз иддаолари такрорлаб,  Эрон давлати МАГАТЕ ва Халқаро ҳамжамият олдида шаффоф амал қилиши лозим деб иддао қилди.

МАГАТЕ ҳардоим  Эрон билан мукаммал ҳамкорлик қилишини  хабар қилган.

Эрон ислом жумҳурияти  2015 -чи йилнинг июнида 5+1  гуруҳи билан ядровий келишувни эълон этилгани ортидан  осойишта мақсаддаги ядровий фаолиятлари ва қонуний ҳуқуқи асосида МАГАТЕ билан кенг -қамровли ҳамкорилкларини давом эттирмоқда.

 

Ёрлиқ