Трамп нефт бозорига етказилган зарбаларда Россия ва Арабистонни айблади
(last modified Tue, 31 Mar 2020 09:42:22 GMT )
март 31, 2020 14:42 Asia/Tashkent
  • Трамп нефт бозорига етказилган зарбаларда Россия ва Арабистонни айблади

АҚШ президенти нефт бозоридаги хаос ва муаммолар туфайли Россия ва Арабистон режимини танқид қилар экан, Саудия Арабистони ва Россия нефт масаласида " ахмоқона" позиция тутишмоқда деб айтди.

Ал-жазира телеканалининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Арабистон ўртасида нефт нархи хусусидаги муаммолар Халқаро нефт бозорига жиддий зарар етказмоқда деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтаимз  март ойи аввалида ҳамда  коронавирус тарқалиши ва талабларни камайгани сабаб Москва давлатини нефт ишлаб чиқаришни камайтириш қарорига келгани ортидан  3 йилдан кейин ОПЕК ташкилоти ва Россия ўртасидаги нефт келишув жараёни тўхтатилди.

Бошқа томондан дунёда энг йирик нефт ишлаб чиқарувчи икки  мамлакат сифатида Россия ва Арабистон ўртасидаги рақобатлар сабаб  Риёд режими ҳам  ишлаб чиқарадиган нефт ҳажмини  кунида 10 миллион долларга етказишигни эълон этди.

Бу эса шу ҳолдадирки,  коронавирус тарқалиши ва унинг оғир оқибатлари сабаб  Халқаро бозорларда нефт талаби анча камайган.

Нефт нархи жаҳон бозорларида пасайиб ўтган 18 йил давомидаги энг кам қийматига етган.

Энергетика бозоридаги сўнгги муомалада  АҚШнинг  Вест техас интермедиат хом нефтининг бир баррели 10 долларга камайиб 19 доллар 35 сентни ташкил этган.

 

Ёрлиқ