АҚШ : коронавирус вазиятида Россия жосуслик амалиётларини йўлга қўйган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51554
Вашингтон давлати Россия давлати АҚШда коронавирус пандемиясини авж олганидан суиистеъмол қилиб, махфий маълумотлар касб этиш ва жосуслик қилиш пайидадир деб айтди.
(last modified 2020-04-12T10:11:14+00:00 )
апрел 12, 2020 12:12 Asia/Tashkent
  • АҚШ : коронавирус вазиятида Россия жосуслик амалиётларини йўлга қўйган

Вашингтон давлати Россия давлати АҚШда коронавирус пандемиясини авж олганидан суиистеъмол қилиб, махфий маълумотлар касб этиш ва жосуслик қилиш пайидадир деб айтди.

Яҳу нюс ахборот сайтининг хабар қилишича, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги  ўз баёниясида, Россияга қарши айбловларини эълон этиб, Москва жосуслик идоралари  АҚШнинг коронавирус пандемиясига қарши курашини назорат этиш ҳолида бўлиши мумкин деб  иддао қилди.

АҚШ Ички хавфсизлик ташкилоти баёниясининг бошқа бир қисмида,  Россия давлати  2020- чи йилнинг январи ойидан бери коронавирус пандемияга тегишли бир қатор нотўғри  хабарларни тарқатиб келмоқда деб келтирилган.

Яҳунюс шунингдек,  ушбу иддаолар хусусидаги факт- далиллар хусусида АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги қарашларини сўраган, аммо бу вазирлик ҳозиргача жавоб бермаган.

АҚШнинг ушбу сайти   АҚШ президенти Дональд Трампни  коронавирус вазиятида айниқса тиббий ниқоблар ва боқша тажҳизотлар камчиликига сабабчи бўлишда  айблат унинг давлатини пассив амал қилишини маълум этган.