Россия АҚШ давлатини ядровий омборларни кенгайтириши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Sat, 18 Apr 2020 06:34:22 GMT )
апрел 18, 2020 11:34 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШ давлатини ядровий омборларни кенгайтириши тўғрисида огоҳлантирди

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, Москва давлати ҳарбий дастурларида АҚШ давлатининг ядровий омборларини ўта ривожланган қуроллар билан жиҳозлантираётганини кузатиб бормоқда деб таъкидлади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилшича, Россия ташқи ишлар вазири муовини Сергей Рябков,  бир неча йил давомида ўта йирик бюджет билан программалаштирилган АҚШ ядровий стратегик кучларини жиҳозлантирилишига шоҳид бўлмоқдамиз деб қўшимча қилди.

Рябков ўз сўзарида " Майтман 3" баллистик ракетларини вайрон этувчи катта қудратга эга бўлгани ва АҚШ ташкилотари  ҳардоим бу ракеталарни шай ҳолатида бўлишини кўзда тутиб келаётганини баён қилди.

Дунёдаги атом қуроллари омборлари  15 минг 195 та ядровий каллакларга эга бўлиб,  улардан 10 мингтаси  нобуд этиш ҳолидалар.

 АҚШдаги ҳарбий ташкилотлар маълумотига асосан,  бу қуролларнинг энг хатарлиси 3 минг 800 каллакча ва эндиликда ҳарбий ҳолатда эканлиги айтилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва АҚШ дунёда энг кўп ядровий каллакга эга бўлган мамалакатлар ҳисобланади. Ҳар бири 4 минг 500 тага яқин ядровий каллакларга эгалар. Уларндан кейин Британия, Франция ва Хитой ҳам кўп ядровий ракета ва каллакга эга бўлган мамлакатлар ҳисобланади.

 

Ёрлиқ