Трампнинг иддаоси: АҚШ коронавирус "чўққиси" дан ўтган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51722-Трампнинг_иддаоси_АҚШ_коронавирус_чўққиси_дан_ўтган
АҚШ президенти яна бир марта бошқа мамлакатларга қараганда АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатларини камайганини иддао қилиб, турли мусбат белгилар ва маълумотлар АҚШ мамлакатини бу вирус авжи ва чўққисдан ўтганидан далолат бермоқда иддао қилди.
(last modified 2026-02-19T07:57:17+00:00 )
апрел 19, 2020 14:13 Asia/Tashkent
  • Трампнинг иддаоси: АҚШ коронавирус

АҚШ президенти яна бир марта бошқа мамлакатларга қараганда АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатларини камайганини иддао қилиб, турли мусбат белгилар ва маълумотлар АҚШ мамлакатини бу вирус авжи ва чўққисдан ўтганидан далолат бермоқда иддао қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Дональд Трамп  АҚШда янги коронавирус пандемияси хусусидаги матбуот конференциясида  ОАВнинг АҚШ дунёни бошқа мамлакатларига қараганда коронавирусдан кўпроқ зарар кўрган ва бу мамлакатда ўлим ҳолатлари тобора  ошиб бораётгани тўғрисидаги хабарларида бутунлай асос йўқ деб қўшимча қилди.

Трамп  ўз сўзларида  ҳалигача Хитой мамлакатида коронавирусдан энг  ўлим ҳолатлари қайд этиланини иддао қилиб,  АҚШда коронавирус қурбонлари бошқа мамлакатларга кўра анча камроқдир деб иддаосини такрорлади.

Расмий манбаларга кўра ҳорзиргача АҚШда 738 минг 913 нафар коронавирусни юқтириб олган ва улардан 39 минг 15 нафар вафот этган.

АҚШ ҳали ҳам бу вирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакат ҳисобланади.

Трамп давлатини коронавирусга қарши курашда пассив амал қилаётгани кўп танқидларга учрамоқда.