АҚШ Россия билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда
(last modified Sun, 26 Apr 2020 11:41:37 GMT )
апрел 26, 2020 16:41 Asia/Tashkent
  • АҚШ Россия билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда

АҚШ ва Россия раҳбарлари иккинчи жаҳон урушида фашистик Германияни мағлуб этиш учун икки мамлакат ҳарибй кучлари ҳамкорликларининг 75-чи йиллиги муносабатида ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидладилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Кремль билан кескинликларни камайтиришга ҳаракат қилаётган, Оқ уйнинг эълонига биноан,  икки мамлакат президентларининг қўшма баёнияси аввалида қуйидагича келтирилган:  жорий йилнинг 25 апрель куни АҚШ ва Шўролар иттифоқи ҳарбийлари ўртасидаги учрашувнинг 75 чи йиллигига тўғри келади ва улар бу санада   Elba кўприки устда бир-бирига қўл беришганди. Бу ҳодиса фашистик режимни бутунлай мағлуб бўлишининг нишонаси эди.

Турли масалалар айниқса Украина масаласи хусусида суҳбатлашган  Путин ва Трамп  қўшма баёниясида,  Елба руҳи  қандай қилиб мамлакаттлар ихтилофларни четга қўйиб бир- бирини ишонтириш ва буюк бир мақсадга эриша олиш учун ҳамкорлик қилишлари мумкинлигини кўрсатади деб эслатдилар.

Ушбу тарихий ҳодиса  йиллиги муносабатида Трамп ва Путиннинг қўшма баёнияси шу ҳолда тарқатилганки, икки мамлакат турли масалалар борасида кўп ихтилофларга эгалар.

 

Ёрлиқ