Қайси давлатлар коронавирус устидан ғалаба қозонди?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51929
 Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Кореяда коронавирус инфекцияси тарқалиши тўхтатилди, бу ҳақда CNBC телеканалига экспертлар маълум қилди.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
апрел 29, 2020 12:46 Asia/Tashkent
  • Қайси давлатлар коронавирус устидан ғалаба қозонди?

 Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Кореяда коронавирус инфекцияси тарқалиши тўхтатилди, бу ҳақда CNBC телеканалига экспертлар маълум қилди.

Уларнинг сўзларига кўра, қолган давлатлар ҳали COVID-19 га қарши курашаётган вақтда бу мамлакатлар аста-секин аввалги ҳаётига қайтмоқда. Бу давлатларда "ковид" инфекцияси ҳеч бўлмаганда эҳтимолий иккинчи тўлқин бошланишига қадар тарқалиши тўхтади.

Таъкидланишича, COVID-19 устидан ғалаба уларга иқтисодиётни қайта тиклаш ва корхоналар ва муассасалар фаолияти бошланишига ёрдам берди. Шундан сўнг, улар сармоядорлар учун янада қизиқиш уйғотди, бу эса ушбу мамлакатлар валюталарининг мустаҳкамланишини акс эттиради.