Нигерия меҳнат вазири коронавирусдан вафот этди
май 05, 2020 15:56 Asia/Tashkent
Нигерия мамлакатининг 55 ёшли меҳнат вазири коронавирус натижасида ҳаётдан кўз юмди.
Анадолий ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Нигериянинг "Тала Соҳил" телеканали коронавирус туфайли бу мамлакат меҳнат вазири Муҳаммад ибн Умарни вафот этганини хабар қилди.
Муҳамад ибн Умар яқинда бу вирус Нигерияда кескин ошиб бораётгани тўғрисида огоҳлатириб, коронавиурс инфекцияси бир ҳақиқатдир ва хавфли вирус нур суръати билан тарқалмоқда деб эълон қилганди.
Нигериядаги расмий маълумотларга кўра, ҳозиргача бу мамлакатда 755 киши коронавирусни юқтириб олиб улардан 37 нафари вафот этган.
.
Ёрлиқ