Покистон Афғонистондаги урушда АҚШ билан ҳамкорлик қилганини хато деб атади
(last modified Sat, 09 May 2020 09:15:01 GMT )
май 09, 2020 14:15 Asia/Tashkent
  • Покистон  Афғонистондаги урушда АҚШ билан ҳамкорлик қилганини хато деб атади

Покистон армияси пиёда кучлари қўмондони, Залмай Халилзод билан мулоқотида АҚШни Афғонистонга қарши ҳужумида Покистон армиясини қатнашгани Исломободга қаттиқ зарба етказган нотўғри бир ҳатти-ҳаракат эди деб эълон қилди.

Покистоннинг Жио ТВ телеканалининг хабар қилишича, бугун Покистон армияси пиёда кучлари қўмондони Қамар Жовид Божво Исломбодда Афғонистон ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод билан учрашганида Покистон армиясини Афғонистондаги урушда қатнашгани  тинчлик ва хавфсизликни ҳарбий йўл билан тиклашни имкони бўлмагани яққол кўрсатди деб изоҳлади.

Покистон армиясининг қўмондони,  Афғонистондаги тинчлик Покистон хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорилк ўрнатилса Покистон чегараларида ҳам тинчлик ва хавфсизлик қайта тикланади деб қўшимча қилди.

Божво ўз сўзларида, Афғонистон ва Толибон қамалганлаини озод этилиши ҳам иккитомонлама тинчлик ва хавфсизликка ижобий таъсирини ўтказади деб баён этди.

Асли афғонистонлик бўлган АҚШ дипломати Залмай Халилзод ҳам  Қатар, Ҳиндистон ва Покистонга қилган сафарлари жараёнида,  Дохадаги АҚШ ва Толибон гуруҳини натижасиз қолган келишувни қайта тиклашга уринмоқда. Оқ уй эса АҚШ президентлик сайловини яқинлашиши билан  ўзини Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликнинг омили сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.