Жо Байден: яхшироқ битим имзолаш хусусидаги Трампнинг ваъдаси ижро этилмаган
АҚШнинг келаси президентлик сайловларида демократик партияси номзоди, бу мамлакатни Халқаро ядровий келишувдан чиққанининг иккинчи йиллигида Трампнинг Эронга қарши сиёсатларини қаттиқ танқид қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президентлик сайловларида демократик партияси номзоди Жо байден Вашингтон давлатини Халқаро ядровий келишувдан чиққанинг иккинчи йиллиги муносабатидаги баёниясида, АҚШни бу келишувдан чиққанидан икки йил ўтиб бориши билан Дональд Трампни Эрон билан яхшироқ келишу имзолаш тўғрисидаги ваъдаси амалга оширилмаган деб таъкидлади.
Байден, ушбу баёниясида, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни олдини олиш учун АҚШ конгресси қабул қилган қарорни вето қилишдаги Трамп позицияси, уни мамлакат ҳокимият сутнларидан бири бўлган қонунчилик ташкилотнинг обру эътиборига ҳурматсизлик қилишининг нишонасидир деб атади.
Мазкур баёниясига асосан бир масала яққол маълум. АҚШ президентининг сиёсий қарорлари Осиё ғарбида уруш хавфини кўпайтирмоқда. У икки йил олдин, шундай бир санада яхшироқ келишувга эришиш учун Эрон билан ядровий келишувдан чиққанини маълум этди ваҳолангки ҳозиргача унинг ваъдаси ижро этилмаган".
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 2019 -чи йилнинг 68 май куни Эрон билан ядровий келишувдан чиқди ва Эронга қарши қаттиққўллик сиёсатларни ижро этиш орқали Теҳронни яхши келишувга рози бўлишга мажбурлаш мумкинлигини иддао қилди.
Эндиликда эса Эрон қаршисидаги барча дастурларини мағлуб бўлгани билан Трамп АҚШда кўп босимларга дучор бўлган.