Гаага суди: Исроил ОАВ-ининг тарғиботлари Фаластин масаласидаги қарорларимизга таъсир ўтказолмайди
(last modified Sun, 10 May 2020 07:30:38 GMT )
май 10, 2020 12:30 Asia/Tashkent
  • Гаага суди: Исроил ОАВ-ининг  тарғиботлари Фаластин масаласидаги қарорларимизга  таъсир ўтказолмайди

Гаагадаги Халқаро жиноий суднинг Бош прокурори Халқаро судга қарши Исроил ОАВининг тарғиобтлари ва жанжаллари Фаластин хусусида ўрганишларни ижро этиш жараёнига бирор таъсир ўтказмайди деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган кечанги хабарга кўра, Фато Бенсудо  Гаага суди  бетарафлик ва мустақил тарзда ўраниш олиб боради ва унга қарши барча иддаоларда асос йўқ деб изоҳлади.

Яқинда АҚШ ва сионистик режими  фаластинлик сарзаминлар борасидаги Гаага судини ўранишлар ваколатига шубҳа қилаётгании даъво қилишганди.

Олдинроқ Халқаро жиноий суди тарқатган баёниясида, сионистик режим томонидан ишғол этилган Фаластин сарзаминларида уруш жиноятларини содир этилгани  тўғрисида огоҳлантирганди.

Фато Бенсудо 60 саҳифадаги ҳисоботида  Фаластинни мустақил бир ўлка эканлигини таъкидлаб, Гаага суди  Исроил режимининг уруш жиноятлари хусусида ўрганишлар олиб бориш учун судий салоҳият ва ваколатга эга бўлганини эълн этганди.