Афғонистонда ИШИДнинг яна бир етакчиси қўлга олинди
(last modified Tue, 12 May 2020 06:23:21 GMT )
май 12, 2020 11:23 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда ИШИДнинг яна бир  етакчиси қўлга олинди

Афғонистон миллий хавфсизлик идорасининг хабар қилишича, бу мамлакатда ИШИД терорчи гуруҳининг Осиё жануби ва Узоқ Шарқ бўлинмаси етакчиси қўлга олинган.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон миллий хавфсизлик раиси  Осиё жануби ва Узоқ Шарқдаги  ИШИД террорчи гуруҳи бўлинмасининг етакчиси  Шайх Абу Умар Ал-Хуросоний /Зиёулҳақ/ афғон полиция ва хавфсизлик кучлари томонидан ушланганини тасдиқлади.

Хабарда келтирилишча, амалиёт жараёнида шунингдек ИШИД терроррчи гуруҳининг Жанубий Осиё бўлинмасининг маълумотлар масъули ва жамоатчилик билан алоқалар масъули Саҳиб ҳам қўлга олинган.

Афғонистон давлат масъуллари  жорий йил аввалида ҳам  ИШИД гуруҳининг айрим аъзолари жумладан Хуросон бўлинмаси етакчиси Аслам Форуқийни ушлангани ҳақида хабар тарқатишганди.